Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Исломга ғараз билан киргандилар. Чунки яҳудийлар мусулмонларга насороларга нисбатан кўпроқ нафрат, адоватли эдилар. Шунинг учун ўша олимлар тарафидан мусулмонларга кўплаб исроилиёт хабарлари сизиб кирди ва бу хабарлар билан оятларни шарҳлашни мукаммаллаштириш мақсадида Қуръон тафсирига қўшилиб қолди. Чунки илмий тадқиқотга бўлган ақллардаги эҳтирос ва майл кўплаб оятларни эшитган вақтда оятга боғлиқ нарсалар ҳақида сўраб суриштиришга ундади. Оятдаги каҳф соҳибларининг ити ҳақидаги қиссани эшитишса, итнинг ранги қандай бўлганини суриштиришарди. Агар:

 

فَقُلْنَا اضْرِبُوهُ بِبَعْضِهَا
– „«Уни (мақтулни) сўйилган сигирнинг бир бўлаги билан уринглар», дегандик“,            [2:73]
оятини эшитишса, ўша «баъз» нима деб сўрашарди. Агар:


فَوَجَدَا عَبْدًا مِنْ عِبَادِنَا آتَيْنَاهُ رَحْمَةً مِنْ عِنْدِنَا وَعَلَّمْنَاهُ مِنْ لَدُنَّا عِلْمًا
– „Бас, бандаларимиздан бир бандани топдиларки, Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат (яъни, пайғамбарлик) ато этган ва Ўз ҳузуримиздан илм берган эдик“,                                                                              [18:65]
оятини эшитишса, Мусо учрашган ва ундан ўрганишни талаб қилган солиҳ банда ким, деб суриштиришар эди. Хизр қиссаси мана шундай пайдо бўлган. Шу зайлда қисса ва хабарлар кетма-кет келгани сари, улар ҳақида сўраб суриштираверишди. Уларнинг оятдаги солиҳ банда қатл қилган бола, тешилган кема, уларни меҳмон қилмаган қишлоқ, Мусо ва Шуайб ҳақида ҳамда Нуҳ кемасининг катталиги қандайлиги ва ҳоказолар ҳақида сўраб суриштирганларининг гувоҳи бўласиз. Уларнинг бу саволларига жавоб берадиган ва бу маълумотларга эҳтиёжларни тўсадиган, Таврот ва унга боғлиқ ҳошиялар ва шарҳлар ҳамда бу китобга кириб қолган афсоналар бўлиб, уларни яхши ниятдами, ёки ёмон ниятдами Исломни қабул қилган яҳудийлар нақл қилар эдилар. Исломни қабул қилган айрим насронийлар ҳам Инжилдан баъзи қисса ва хабарларни тафсирга киритишган. Лекин булар яҳудийлар олиб келган нарсаларга нисбатан жуда оз. Шу тарзда қисса ва хабарлар кўпайиб кетди. Ҳатто нақл қилинган тафсирдан ортиб кетди. Кўпгина тафсир китоблари мана шундай исроилиётлар ва бошқа қиссаю хабарлар билан тўлиб тошди. Исроилиётларни энг кўп киритган шахс Каъбул Аҳбор, Ваҳб ибн Мунаббаҳ ва Абдуллоҳ ибн Саломлар бўлган. Шу билан бу исроилиётлар бошқа хабар ва қиссалар қатори муфассирлар учун тафсир манбаларидан бирига айланиб қолди.

 

Бугунги кунда умматнинг муфассирларга эҳтиёжи

Тафсир илми муҳим шаръий маърифатлардан деб ҳисобланиши билан бирга шаръий илмларнинг улуғи ҳамдир. Шунинг учун ҳар қандай авлод ва ҳар қандай асрда унга албатта эътибор бермоғи лозим. Бугун уммат муфассирларга муҳтож. Чунки аввал бўлмаган янги-янги нарсалар юзага келди. Бу нарсалар агар Қуръонда зикр этилган куллиётлар (яхлит аҳкомлар)га дахлдор бўлса ёки жузъий ҳукмлар бу нарсаларга мувофиқ келса, уларни албатта билмоқ зарур.

 

201-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260